Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлма-гунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“,                      [4:65]


وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ
– „Оллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз!“,                     [64:12]


إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ
– „Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади“.             [3:31]


Буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ с.а.в.га, у киши келтирган нарсаларга эргашиш вожиблиги, пайғамбарга итоат Оллоҳ Таолога итоат қилиш деб ҳисобланиши ҳақидаги очиқ оятлардир.


Қуръону ҳадис уларда келган нарсаларга эргашиш вожиб эканлигига шаръий далилдир. Ҳадис худди шу мавзуда Қуръонга ўхшайди. Шунинг учун «Бизда Оллоҳнинг китоби мавжуд, ундангина далил оламиз» дейиш мумкин эмас, чунки бундан Суннатни тарк этиш келиб чиқади. Балки Суннат билан китоб яқинлаштирилиб, ҳадис ҳам Қуръондек шаръий далил сифатида олиниши керак. Мусулмон кишида: «Ҳадиссиз Қуръоннинг ўзи кифоя қилади», деган тушунча пайдо бўлиши мумкин эмас. Расулуллоҳс.а.в. ҳам шу нарсага ишора қилиб, бундай деганлари ривоят қилинади: «Сизлардан бир киши ўз сўрисига суянган ҳолда мендан ҳадис ривоят қилиб, шундай дейди: «Сиз билан бизнинг ўртамизда Оллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол деб топсак, шуни ҳалол қиламиз, нимани ҳаром деб топсак, уни ҳаром қиламиз». Бироқ Расулуллоҳс.а.в. ҳаром қилган нарса ҳам Оллоҳ ҳаром қилган нарсадек ҳаромдир». Бошқа ривоятда айтадиларки: «Сизларнинг бирингиз шундай дейишга оз қолади: «Бу Оллоҳнинг китобидир. Унда нима ҳалол бўлса, ҳалол қиламиз, нима ҳаром бўлса, ҳаром қиламиз». Бироқ, мендан унга ҳадис етса-ю, уни ёлғон деса, у Оллоҳни, расулини ва ҳадисни етказган кишини ёлғончига чиқарибди». Шундан кўриниб турибдики, «Қуръонни ҳадисга қиёслаймиз, агар мувофиқ келмаса ҳадисни ташлаймиз», дейиш хатодир. Чунки бу ҳолатда фақат Қуръонга тааллуқли, уни бирор нарсада хослаб келган ва тафсилотини баён этган ҳадисни тарк қилишга тўғри келади. Чунки ҳадисда келган нарса Қуръондаги нарсага мувофиқ келмаслиги ёки Қуръонда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат фуруъларни аслга боғлаб келган ҳадисларда мавжуд. Чунки ҳадисларда келган ҳукмлар Қуръонда келмаган, хусусан Қуръонда келмаган муфассал ҳукмларни ҳадис келтиради. Ҳадисни Қуръонга таққослаш мумкин эмас, чунки бунинг натижасида Қуръонда келган нарсани олиб, бошқа нарсани олиш мумкин эмаслиги келиб чиқади. Агар ҳадис Қуръонда келган нарсага зид бўлса, ҳадиснинг матни рад этилади, чунки у Қуръонга зид келди. Бунга Фотима бинти Қайсдан ривоят қилинган ҳадис мисол бўлади. У киши айтади: «Расулуллоҳс.а.в.нинг даврларида эрим уч талоқ қилди. Мен Расулуллоҳс.а.в.нинг олдиларига боргандим, менга нафақа ҳам, турар жой ҳам белгиламадилар». Бу ҳадис инкор қилинади, чунки Оллоҳ Таолонинг мана бу сўзига зид келади:

 

127-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260